Қаерда қуёш ботмаслигини биласизми?
Кўпчилигимизга мактабда қуёш шарқдан чиқиб, ғарбга ботиши ҳақида ўргатишган. Сайёрамиз кутилмаган ҳодисаларга тўла ва унда ғалати ҳодисалар тез-тез содир бўлади. Ана шундай ҳодисалардан бири Ер юзида қуёш ботмайдиган ҳудудларнинг мавжудлигидир. Бу ҳудудларда қуёш суткасига 20-24 соат порлаб туради.
Хаммерфест ва Шпицберген, Норвегия
Норвегия ярим тунда қуёш ботадиган мамлакатдир. Шимолий қутб доирасида жойлашган бу мамлакат ўзининг гўзал манзараси ва ёрқин қуёши билан машҳур. Норвегиянинг энг шимолий шаҳри бўлмиш Ҳаммерфест ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси объекти рўйхатидан ҳам жой олган. Ҳаммерфестда қуёш тунги 00:43 да ботади ва 40 дақиқадан кейин яна порлай бошлайди.
Норвегиянинг яна бир минтақаси – Шпицбергенда 10 апрелдан 23 августгача қуёш узлуксиз порлаб туради.
Исландия
Бу мамлакат ўзининг шимолий шуълалари билан машҳур. Бу эса мамлакатда қуёш ботиши йўқлигини аниқ кўрсатади. Исландия Буюк Британиядан кейин Европада иккинчи ўринда турувчи энг катта орол ва бу ерда чивинлар умуман йўқ.
Чивинсиз тунни хушловчилар учун Исландия ҳақиқий завқдир. Аммо июнь ойида бу ерда қуёш умуман ботмагани учун бу оролда тун бўлмайди. Арктик доирадаги Гримси ороли ва Акурейри шаҳри ярим тунда қуёшни кўриш учун энг яхши жойлардан иккитасидир.
Юкон, Канада
Бу ҳудудда йилнинг катта қисми қор билан қопланган бўлади. Бироқ ёзда мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида қуёш 50 кун умуман ботмайди. Канададаги Юкон ўзининг гўзал осмони ва ёзда чексиз ёруғлиги туфайли ярим тунги қуёш мамлакати сифатида танилган.
Бу ҳудудда ёввойи гуллар ва турли хил кўчманчи қуш турлари янада гўзал муҳит яратади.
Каанаак, Гренландия
650 нафардан кам аҳолига эга бу шаҳар Гренландиянинг энг шимолида жойлашган. Арктика доирасининг шимолий қутбида жойлашгани учун шаҳарда қиш қоронғи ва совуқ. Аммо апрелдан августгача бу ерда ярим тунда ҳам қуёш порлаб турган бўлади.
Қоронғи муҳитни яратиш учун қалин пардалардан фойдаланиш талаб этилади. Кечалар шунчалар гўзалки, ҳеч бир инсон уларни таърифлай олмайди.
Кируна, Швеция
Швециянинг 19 000 кишилик аҳолига эга энг шимолий шаҳрида қуёш йилига 100 кундан ортиқ вақт давомида умуман ботмайди. Қуёшсиз давр ҳар йили майдан августгача давом этади ва ташриф буюриш учун энг тиғиз вақт ҳисобланади.
Минтақадаги яна бир диққатга сазовор жой - Арт Ноувеау Кируна черкови, у дунёдаги ҳар қандай черковнинг энг таъсирчан меъморий шаклларидан бирига эга.
Махсума Оққўзиева тайёрлади.
Мавзуга оид
14:59 / 09.11.2024
Шаҳарчани бутунлай вайрон қилган ҳалокат: Канадада Франция ҳарбий кемаси қандай портлаганди?
10:16 / 08.11.2024
ЕТТБ ва ЕИ Ўзбекистондаги қуёш электр станцияси лойиҳасига маблағ ажратди
23:30 / 07.11.2024
Канада TikTokʼдан мамлакатдаги бўлинмасини ёпишни талаб қилди
22:40 / 05.11.2024