АҚШда маст ҳолатда «авария» содир этганлар қурбонларнинг фарзандларига алимент тўлайди
Қўшма Штатлар шу тарзда транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарадиганларга қарши курашмоқчи.
АҚШнинг Кентукки штати сенаторлари томонидан янги қонун қабул қилинди: энди маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган шахс қурбонларнинг етим қолган фарзандларига алимент тўлаши шарт бўлади. Шунга ўхшаш қонун Теннесси штатида аллақачон амал қилмоқда.
Қонунчилар «Бентли қонуни» деб номланган қарорни бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Энди ҳужжат имзолаш учун штат губернаторига юборилади, бироқ экспертлар бунда ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини ва губернатор Энди Бешир қонунни иккиланмасдан имзолашини айтишмоқда.
Ҳужжат беш ёшида ота-онасидан айрилган Бентли исмли бола шарафига номланган. Унинг отаси ва онаси 2021 йилда маст ҳайдовчи айби билан содир қилинган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган. Етим қолган болани эса бувиси тарбиялашга мажбур бўлган.
Қонун кучга киргандан кейин бахтсиз ҳодисада вафот этган шахснинг вояга етмаган болалари бўлса, воқеа содир этган шахс маст ҳолатда бўлса, у бундай болаларга 18 ёшга тўлгунга қадар алимент тўлаши шарт бўлади.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024