Ўзбекистон | 13:47 / 09.01.2023
4016
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда компьютер дастурлаштиришнинг барқарор ўсиши қайд этилди

2022 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида компьютер дастурлаштириш бўйича хизматларнинг юқори ўсиши кузатилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: УА

Бу Самарқанд вилоятида 53,2 фоизни, Тошкент вилоятида -  39,1, Тошкент шаҳрида 42,5 фоизни ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, ушбу хизматлар ҳажмининг нисбатан юқори бўлмаган ўсиши Сирдарё вилоятида қайд этилди – 5,1 фоиз.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон йил охиригача IТ-хизматлари экспорти ҳажмини 100 миллион долларга етказишни режалаштирган.

Мавзуга оид