Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистонда бир палатали парламентни қайтаришни таклиф қилди
Собиқ президент раислик қилаётган Халқ Маслаҳати олий вакиллик органига айланади.
Туркманистон Халқ Маслаҳати (парламентнинг юқори палатаси) раиси, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов Конституцияни ўзгартириш ва бир палатали Мажлис парламентини қайтариш ҳамда Халқ Маслаҳатини олий вакиллик органига айлантиришни таклиф қилди. 2020 йилгача у айнан шундай мақомга эга эди. Бу ҳақда Turkmenistan Altyn Asyr хабар берди.
«Орқатоғ» бу таклифни «қонун чиқарувчи ҳокимиятни замоннинг реал эҳтиёжларидан келиб чиқиб такомиллаштириш зарурати» билан изоҳлади. Энди Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича тегишли комиссия тузилади.
Бердимуҳамедов режасига кўра, Халқ Маслаҳати таркибига ҳозирги Халқ Маслаҳати раиси (ўзи), мамлакат президенти (унинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов), Мажлис раиси ва депутатлари, Олий суд раиси, Хавфсизлик Кенгаши котиби, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, Омбудсман, Бош прокурор, ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари киради.
Қайта тикланган орган Туркманистон Конституциясига ва давлатнинг ташқи ва ички сиёсати йўналишларига киритилган ўзгартишларни тасдиқлаш, мамлакатни ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш, хавфсизлик ва тинчлик масалаларини кўриб чиқиш, шунингдек «Туркманистон Республикаси Конституциясида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш» ҳуқуқига эга бўлади.
Бердимуҳамедов ташаббуси 11 январ куни ўтказилган Милли Генгешнинг ҳар иккала палатаси аъзолари йиғилишида эълон қилинди. Раис нутқидан кейин сўзга чиққанлар унинг таклифини «тўлиқ қўллаб-қувватладилар».
Икки йилдан сал кўпроқ вақт олдин халқ маслаҳати депутатлари бу ташаббусга қарама-қарши бўлган ўзгаришни маъқуллаган эди. 2020 йил кузида Туркманистонда ҳокимиятнинг олий вакиллик органи парламентнинг юқори палатасига айлантирилди ва қонун чиқарувчи органнинг ўзи бир палатадан икки палатага ажратилди.
Туркманистон Конституциясига киритилаётган бу ўзгартиришлар қаторасига ўнинчиси бўлади. 1992 йилда қабул қилинганидан сўнг, мамлакатнинг асосий қонуни 2020, 2016, 2008, 2006, 2003, 1999 ва 1995 йилларда ўзгартирилган эди.
Мавзуга оид
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
19:06 / 29.10.2024
Гуржистонда оммавий норозилик ортидан сайловдаги овозлар қайта саналади
16:23 / 28.10.2024