Ўзбекистон | 12:09 / 13.01.2023
9440
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда гуруч нархи йиллик нисбатда 24 фоизга ошди

Гуруч нархлари бир ойда ўртача 1 фоизга ошган.

Фото: Getty Images

2022 йилнинг декабрь ойида барча навдаги гуруч нархлари ноябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 1 фоизга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, гуруч нархлари ўтган йилнинг мос ойига нисбатан, яъни йиллик нисбатда ўртача 24 фоизга ошгани кузатилган.

Бундан олдин бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи эълон қилинганди.

Унга кўра, гуручнинг 1 килограмми навига қараб 6 000 – 27 000 сўм оралиғида сотилган.

Мавзуга оид