Зеленский Россиянинг Днипрога берган зарбаси туфайли россияликларга мурожаат қилди
Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг Днипродаги кўп қаватли уйга ракета ҳужуми муносабати билан кечки видеомурожаатида россияликларга рус тилида мурожаат қилди.
«Россиядаги ва Россиядан бўлганларга айтмоқчиманки, ҳозир ҳам бу террорни қоралаш учун бир неча оғиз сўз айтолмаганлар, гарчи улар ҳамма нарсани яхши кўриб, билиб турибди. Сизнинг қўрқоқ сукунатингиз, нима бўлаётганини кутишга уриниш, фақат бир кун келиб сизга ҳам худди шу террористлар келиши билан тугайди. Ёвузлик қўрқоқликка жуда сезгир, ёвузлик ундан қўрққанларни ва савдолашишга ҳаракат қилганларни доимо ёдда тутади. Сизнинг олдингизга келганда эса ҳимоя қиладиган ҳеч ким бўлмайди», деди Украина давлати раҳбари.
Днипродаги уйга берилган зарба натижасида 15 январ оқшомида 30 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Украина президенти.
«Ҳозир ўлганлар рўйхатида 30 киши бор, улардан бири бола, бир қиз, у 15 ёшда эди. Икки бола ота-онасиз қолгани ҳақида хабарлар бор», - деди у.
Давлат раҳбари ракета урилган вақтда уйда бўлиши мумкин бўлган 30 дан ортиқ одамнинг тақдири номаълумлигича қолаётганини таъкидлади.
«Ўнлаб одамлар вайроналар остидан қутқариб олинди, улар орасида олти бола ҳам бор. Биз ҳар бир инсон учун курашамиз! Ҳаётни сақлаб қолиш учун заррача имконият мавжуд экан, қутқарув операцияси давом этади», - деди у.
Мавзуга оид
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
10:42 / 08.11.2024
Зеленский Будапештда РФга ён босмасликка чақирди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
08:30 / 07.11.2024