Ўзбекистон | 09:57 / 17.01.2023
3974
2 дақиқада ўқилади

Давлат хизматчилари меҳнат шартномасига талаблар белгиланди

Фото: Shutterstock

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг “Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасига доир намунавий талабларни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.

Norma'нинг ёзишича, ҳужжатга мувофиқ:

  • давлат хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасида акс эттириладиган 21 та мажбурий (давлат хизмати хусусияти, давлат хизмати билан боғлиқ чекловлар, иш режими хусусиятлари ва бошқалар) ва 9 та қўшимча (синов муддати, маълумотларни ошкор этмаслик талаби) шартлар рўйхати тасдиқланмоқда;
  • давлат фуқаролик хизматига кираётган шахс билан меҳнат шартномаси 3 йилдан ортиқ бўлмаган ёки номуайян муддатга ёзма шаклда тузилади;
  • давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи давлат фуқаролик хизматчилари билан меҳнат шартномаси тузилмайди.

Меҳнат шартномасининг мазмунига:

  • давлат фуқаролик хизматчисининг ҳолатини давлат фуқаролик хизмати ва меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка нисбатан ёмонлаштирадиган;
  • камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;
  • мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;
  • давлат фуқаролик хизматчисини қонунга хилоф ҳаракатларни ёки ҳам давлат фуқаролик хизматчисининг, ҳам бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар киритилган бўлса, улар ҳақиқий бўлмайди.

Мавзуга оид