Ўзбекистон | 12:43 / 18.01.2023
10331
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди

Ҳаким Зарипов / Фото: Kun.uz

Ўзбекистон халқ артисти, цирк устаси Ҳаким Каримович Зарипов 99 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар тарқатди.

Ҳаким Зарипов 1924 йилнинг 17 сентябрида Тошкент шаҳрида туғилган. У 1947 йилда Ўзбекистон давлат консерваториясини тамомлаган.

Ўз меҳнат фаолиятини 1942 йилда «Ўзбек давлат цирки» республика бирлашмасида чавандоз сифатида бошлаган Ҳаким Зарипов цирк санъати сирларини ёшларга ўргатиб, ярим асрдан зиёд жаҳон аренасида томоша кўрсатиб келаётган Зариповлар сулоласи вакилларидан бири эди.

Х.Зарипов умри давомида цирк манежида «яшади» ва 1946-1997 йиллар давомида цирк санъатининг устаси, иқтидорли чавандози, ҳайвон ўргатувчиси, масхарабоз, кино актёри, каскадёр сифатида жаҳон цирки тарихидан муносиб ўрин эгаллади.

Ҳаким Зарипов ўзбек цирки санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган уста, бадиий ва ижодий гуруҳ раҳбари, отасининг ишини муносиб давом эттирган, республика ва жаҳон миқёсида ўтказилган томошаларда қатнашиб, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтарган, бутун дунёга ўзбек циркини таништирган артист сифатида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган меҳнат фахрийси эди.

Мавзуга оид