Британия бош вазири Риши Сунак хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди
Буюк Британия бош вазири Риши Сунак автомобилнинг йўловчи ўриндиғида ҳаракатланаётганда хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди. Ушбу ҳолат бош вазирнинг Instagram тармоғидаги жонли эфир пайтида сезилиб қолган.
Англия шимоли-ғарбидаги Ланкашир графлиги полицияси «лондонлик 42 ёшли эркакка» жарима ёзиб берилганини маълум қилди.
Ҳаракатланаётган машинада тақилмаган хавфсизлик камари учун жарима 100 фунтни ташкил этади, агар қоидабузар судга мурожаат қилса, лекин айбдор деб топилса, у 500 фунтга кўтарилиши мумкин.
Даунинг-стрит баёнотида Сунак «хатосини тўлиқ тан олиши ва кечирим сўраши» ҳамда жаримани тўлаши айтилади.
Айтилишича, бош вазир Ланкаширда Британия ҳукуматининг минтақавий ривожланиш дастури ҳақида реклама ролигини суратга олаётганда хавфсизлик камарини ечиб қўйган.
Бу Сунакнинг ҳукуматдаги иши вақтида иккинчи жаримаси. Ўтган йилнинг апрель ойида у пандемия даврида карантин қоидаларини бузгани учун Борис Жонсон ва унинг рафиқаси Кэрри билан бирга жаримага тортилган эди. Гап локдаун пайтида Даунинг-стритдаги базмлардан бири кетяпти: Сунак 2020 йил июнь ойида ўша пайтдаги бош вазирнинг туғилган кунини нишонлашда иштирок этган.
Либерал-демократ партияси полиция томонидан жаримага тортилган тарихдаги иккинчи бош вазирга айланган Сунак «Борис Жонсон каби қоидаларга ҳурматсизлик кўрсатганини» маълум қилди.
Мавзуга оид
08:39
Британиянинг етакчи университети Ўзбекистон ОТМ билан қўшма таълим дастурларини амалга оширади
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024