Сирдарёда кўпкари совринига тирик бўри қўймоқчи бўлишгани аниқланди
Аҳоли хонадонида сақланган жонивор ёввойи табиат қўйнига қўйиб юборилди.
Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи фуқаро Ш.Р. тирик бўрини кўпкари мусобақасида соврин тариқасида қўймоқчи бўлган. Шундай хабар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, Сирдарё ва Жиззах вилояти Экология ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилган.
Натижада бўри Жиззах вилоятининг Зомин туманида яшовчи фуқаро К.Ғ. уйида ноқонуний сақланаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси, 1-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 3 млн сўм миқдорида жарима белгиланган.
Давлат инспекторлари томонидан бўрининг ҳолати кўздан кечирилганда, соғлом экани маълум бўлган. Шундан сўнг жонивор табиат бағрига қўйиб юборилган.
Мавзуга оид
22:32 / 19.09.2024
Чанг бўронларига қарши курашиш ва оқибатларини юмшатиш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди
19:48 / 19.09.2024
Жиззахда бошқарувни йўқотган “Ласетти” пастликка ағдарилди
10:06 / 19.09.2024
“Омонқўтон” миллий табиат боғидаги ноқонуний йўл: прокуратура жиноят иши қўзғатди
21:39 / 17.09.2024