Ўзбекистон | 16:55 / 25.01.2023
8277
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Ucell ўтган йили тармоқ ривожи учун 111,5 миллион доллар инвестиция киритди

2022 йилда Ucell мобил оператори тармоқ модернизациясига 111,5 млн доллар сарфлади: бу расман эълон қилинган Ўзбекистон уяли алоқа компаниялари инвестициялари орасида ҳаммасидан кўп. Ушбу сармоя орқали республика бўйлаб 2637та хилма-хил турдаги янги таянч станция қурилди.

Фото: Ucell

Ucell тармоғида ўтган йили 331та янги объект ишга туширилди ва 781та мавжуд объект модернизация қилинди, бу эса 2637та янги таянч станциясини тижорий фойдаланишга топшириш имконини берди. Хусусан:

  • 661та 2G форматидаги станция, овозли алоқа;
  • 468та 3G форматидаги станция, овозли алоқа ва маълумотларни узатиш;
  • 1488та LTE 4G форматидаги станция, тезкор маълумотларни узатиш;
  • 20та 5G форматидаги станция, бешинчи авлод мобил алоқа.
Фото: Ucell

Технологик база ривожланиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг қатор туманларида янги объектлар барпо этилди. Ушбу аҳоли яшаш пунктларида аввал тармоқ қоплами бўлмаганини алоҳида таъкидлаш лозим. Алоқа сифати яхшиланиши Андижон ва Самарқанд вилоятларида, Бухоро шаҳрида ва  Тошкент – Самарқанд трассасида қайд этилди.

Ucell техник директори Александр Моховнинг айтишича, ўтган йил компания техник департаменти томонидан 110 кмдан зиёд оптик толали алоқа линиялари йўлга қўйилди. Ucell тармоғида ҳам 1800та частота диапазонини 2G стандартидан 4G стандартига ўтказиш бўйича катта ҳажмдаги иш амалга оширилди. Бу тезликни ошириш ва маълумот узатиш ҳажмларини кўпайтириш имконини берди.

Бундай йирик ва технологик қайта қуролланиш тақдим этилаётган хизматлар сифати яхшиланиши, тармоқ ўтказувчанлик қобилияти ва трафиги ошиши, станцияларга ортиқча юк тушиши ҳолатлари сезиларли камайишига хизмат қилди.  

Яна бир муҳим янгиликлардан бири – Ucell фойдаланувчилари сони 8 миллионга етди. Уяли алоқа қамрови ҳудуди кенгайиши, маълумот узатиш тезлиги ошиши, офислар тармоғи ривожланиши, қулай ва ҳамёнбоп тарифлар жорий этилиши туфайли Ucell абонентлар базаси ўсишида етакчи позицияларни эгаллади.  

Йилнинг асосий янгилиги: “Sof” тариф режаси йўлга қўйилиши бўлди. У абонентлар эътирофини қозонди ва энг яхши мижозлар тажрибасига эга маҳсулот сифатида TAF!22 Тўртинчи Тошкент реклама фестивали мукофотини қўлга киритди.

Фото: Ucell

Тариф режаси қуйидаги асосий афзалликларга эга:

  • абонент тўлови минус ҳисобига олиб қолинмайди;
  • ишлатилмаган трафик кейинги ойга ўтади;
  • харажатлар тўлиқ назорат қилинади; қулай нотификациялар тизими.

Жорий этилган янгилик интернет пакетларига ҳам тегишли: абонент тўлови ўз вақтида амалга оширилган ҳолатда ишлатилмаган трафик ҳам кейинги ойга ўтади.  

Ucell Самарқандда ШҲТ саммитида алоқа сифати яхшиланишида ўз ҳиссасини қўшди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида (2023 йил 1 январдан – Рақамли технологиялар вазирлиги) компания мутахассислари «Самарқанд» халқаро аэропорти, Silk Road Samarkand туризм маркази ва Самарқанднинг тарихий марказида 5G тармоғини ёйишди. Бу, албатта, Ўзбекистоннинг туризм учун жозибадорлигини оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, уяли алоқа операторлари томонидан мамлакатга олиб кириладиган ускуналар, дастурий таъминот, материал ва эҳтиёт қисмлар импорт божларидан озод этилиши тармоқлар модернизацияси учун кучли туртки бўлди ва Ўзбекистондаги алоқа даражасига ижобий таъсир кўрсатди. 

Фото: Ucell

Ucell бош директори Андрей Шишковский киритилган инвестиция ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:

«Биз компанияда барчаси мукаммал, деган фикрдан йироқмиз. Модернизация ишлари олиб борилган ва олиб борилади. Ucell томонидан тармоқни ривожлантиришга мўлжалланган инвестициялар – етакчилик йўлидаги стратегик қадамлар. Етакчилик асл мақсад эмас, компания фаолиятида доимий равишда хизмат ва сервис сифати устуворлигича қолмоқда. Жамият рақамли оламга қадам қўйганига анча бўлди.

Иқтисодиёт рақамлаштирилди. Ҳар бир абонент смартфонида бир нечталаб банк иловалари мавжуд. Ucell Интернетга таълимий-ахборот муҳити, бизнес юритиш воситасига киргандек кириш имкониятини яратмоқда. Биз Ucell компанияси томонидан жорий этилаётган замонавий технологияларни ривожлантириш ёрдамида Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун энг яхши ҳаёт сифатини таъминлашга интилмоқдамиз».

Сайт: Ucell.uz

Реклама

Мавзуга оид