Ўзбекистон | 17:07 / 26.01.2023
44207
1 дақиқада ўқилади
Malibu-2 учун шартнома бериш бошланганидан бир неча соат ўтиб тўхтатилди
UzAuto Motors, бугун, 26 январдан Malibu-2 автомобилини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни бошлаган эди. Лекин саноқли соатлар ўтиб, контрактация тўхтатилган.
Kun.uz мухбири боғланган компания расмий вакилининг сўзларига кўра, айни вақтда харидорлар билан янги шартномалар тузилмаяпти, бироқ бу вақтинчалик ҳолат бўлиши мумкин.
Бу – ҚҚСнинг 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилгани ҳисобига Malibu-2 нархи 10 млн сўмга арзонлашгани ортидан рўй бермоқда.
Маълумот учун, UzAuto Motors йилига 2900 дона Malibu-2 автомобилини импорт қилади ва ички бозордаги истеъмолчиларга етказиб беради. Шу пайтга қадар олиб келинаётган автомобилларнинг таннархи очиқланмаган.
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024