Жамият | 11:09 / 27.01.2023
19123
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ўқитувчи ҳамкасбининг картасидаги пулларни ўзлаштириб, қиморда ютқазди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи ўқитувчи ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидан 1 млн 545 минг сўм пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олинганини маълум қилиб, жиноятчига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

ИИВ Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қумқўрғон туманида яшовчи шахс содир этгани аниқланган.

Аниқланишича, пулларни ўзлаштирган шахс ҳам ўқитувчи бўлиб, жабрланувчи билан бир мактабда ишлаган. У ўз ҳамкасбининг банк картаси маълумотлари ва смс-хабарномасини қўлга киритиш орқали тўлов тизимларидан фойдаланиб, барча пулларни онлайн қимор ўйинига ютқазиб қўйган.

Қайд этилишича, ҳамкасбининг пулларини ўзлаштирган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.  

Мавзуга оид