Нодирбек Абдусатторов етакчиликни давом эттирмоқда. Бугун у чемпионликни расмийлаштириши мумкин
Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг.
Шахмат бўйича Нидерландияда Tata Steel Chess 2023 турнири якунланмоқда.
Нодирбек Абдусатторов 12-турда америкалик Уэсли Сога қарши дона сурди ва муроса кўчасини танлади. Эндиликда ўзбекистонлик шахматчи очколари сонини 8 тага етказди ва ҳамон Masters гуруҳи пешқадами бўлиб турибди. Уни 0,5 очколик фарқ билан Аниш Гири таъқиб этмоқда. Учинчи ва тўртинчи ўринлардаги Уэсли Со ва Магнус Карлсенларда 7 тадан очко бор.
12-турдаги натижалар:
Турнир жадвалидаги вазият:
Бугун турнирда сўнгги тур ўтказилади ва унда Абдусатторов нидерландиялик ван Форестга (жадвалнинг қуйи қисмидаги бу шахматчи 12-турда Гири билан дуранг ўйнади) қарши баҳс олиб боради. Бу баҳсдаги ғалаба унга чемпионликни кафолатлайди. Дуранг ёки мағлубият қайд этилган ҳолатда эса Аниш Гири, Уэсли Со ва Карлсеннинг натижаларига қаралади.
Гири бугун Раппорт билан, Со Рамешбабу билан, Карлсен эса Аржун Эригаиси билан куч синашади.
Маълумот учун, Абдусатторов турнир давомида шу вақтгача 4 баҳсда ғолиб бўлган ва бу борада фақат Карлсенда шундай кўрсаткич. Ўзбекистонлик шахматчи Раппорт, Парҳам, Карлсен ва Аржун Эригаисини мағлуб этиб, қолган рақиблари билан дуранг қайд этган, мағлубиятга учрамаган (Гири, Уэсли ва Аронянда ҳам мағлубият йўқ).
У 5-турдан кейин турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олган ва шундан бери биринчи ўриндан пастга тушмаган.
Challengers гуруҳида иштирок этаётган Жавоҳир Синдоров эса навбатдаги турда эронлик Амин Табатаэи билан дуранг қайд этди. Синдоров 7,5 очко тўплаган ҳолда 3-поғонада жойлашган. Унда чемпионлик учун имконият қолмаган.
Мавзуга оид
20:43 / 22.09.2024
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон эркаклар жамоаси бронза медалларни қўлга киритди
09:30 / 12.05.2024
Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни яна мағлуб этди
07:22 / 04.05.2024
Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни TePe Sigeman турниридаги ғалабаси билан табриклади
21:53 / 03.05.2024