Ўзбекистон | 14:01 / 31.01.2023
24411
2 дақиқада ўқилади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Эркин Муҳиддинов / Фото: Kun.uz

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбариятида лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Президент қарори билан:

  • Эркин Муҳиддинов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Жамшид Абруев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Раъно Турдибоева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари эди);
  • Мирзоҳид Убайдуллаев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
  • Озода Парпибоева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бундан ташқари:

  • Баҳодир Умрзоқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимидан;
  • Содиқ Турдиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
  • Абдулла Турсунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
  • Мухтор Муҳиддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
  • Нодира Эгамбердиева бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ учта вазирлик – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги негизида ташкил этилган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбарлиги ССВдан кетган Беҳзод Мусаев бошқарувига ўтганди. 

Мавзуга оид