Ўзбекистон Japan Airlines билан ҳамкорлик ўрнатишни режалаштиряпти
Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ходимларининг Japan Airlines Co., Ltd. (JAL) авиакомпанияси Халқаро савдо департаменти директори Э.Шиможима билан учрашуви ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқотда Ўзбекистонда фуқаро авиациясини ривожлантириш, халқаро аэропортларни модернизация қилиш, хорижий авиакомпаниялар учун яратилган шароит ва тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
JAL вакили Ўзбекистоннинг туризм соҳасида юқори салоҳиятга эга эканини таъкидлади. Унинг айтишича, дунёда COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият енгиллашиб бориши билан халқаро авиақатновлар тикланиб бораётгани хорижий давлатлар, хусусан, Ўзбекистонга сайёҳлар оқими ошишига хизмат қиляпти.
Учрашув сўнгида Japan Airlines Co., Ltd. авиакомпанияси вакилларининг мамлакатда фуқаролик авиацияси соҳасида ҳамда халқаро аэропортларда яратилган шароитлар билан бевосита танишиш ва тегишлар ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
21:07 / 20.09.2024
Осиёда НАТОнинг ўхшаши ташкил этилиши мумкин
12:00 / 16.09.2024
76-«Эмми» маросими Япониянинг триумфи билан тугади
21:22 / 12.09.2024
Toyota Prius ёқилғи сарфи бўйича янги рекорд ўрнатди
11:35 / 11.09.2024