Ўзбекистон | 07:46 / 01.02.2023
2734
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Франция тараққиёт агентлиги билан йиллик маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) ўртасида ФТА кўмагида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар бажарилишини муҳокама қилиш ва ташаббусларни белгилаб олишга бағишланган IV йиллик маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тадбир давомида маълум қилинганидек, 25-27 январь кунлари бўлиб ўтган техник йиғилишларининг биринчи босқичида Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш, чорвачилик ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўналишларида амалга оширилаётган жами 814 миллион евролик 9 та ФТА лойиҳасининг ҳозирги ҳолати муҳокама этилди.

Учрашувлар якуни бўйича 2023 йилда лойиҳаларни амалга ошириш доирасидаги қатор тадбирларни назарда тутувчи «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Маслаҳатлашувлар давомида ФТА фаолияти, унинг 2022 йилдаги асосий ютуқлари ва 2023 йилда Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.

Тадбир сўнгида ҳар икки делегация вакиллари энергетика, «яшил» иқтисодиёт, шаҳарларни ривожлантириш, сувдан фойдаланиш ва барқарор молиялаштириш соҳаларида қўшма лойиҳалар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятини билдирди.

Мавзуга оид