Болтиқбўйи давлатлари Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришга чақирди
Келгуси ойлар урушда ҳал қилувчи бўлиши мумкин ва ваъда қилинган ҳарбий ёрдамни етказиб беришдаги ҳар қандай кечикиш агрессия оқибатларининг ошишига олиб келади, дея таъкидлади Таллиндаги уч томонлама йиғилиш иштирокчилари.
Болтиқбўйи давлатлари Ғарбни Украинага қурол етказиб бериш суръатини тезлаштиришга чақирди. Тегишли баёнотлар 3 февраль, жума куни Таллинда бўлиб ўтган Эстония, Латвия ва Литва ҳукумат раҳбарларининг уч томонлама учрашувида айтилди, деб хабар беради dpa.
«Келгуси ойлар жуда қийин бўлади. Улар ҳатто бу урушда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин», - деди Литва бош вазири Ингрида Шимоните. «Шунинг учун биз Украинани, биринчи навбатда, ҳарбий ёрдам масаласида қўллаб-қувватлашимизни тезлаштиришимиз ва кучайтиришимиз керак», деди у.
Латвия бош вазири Кришьянис Кариньш унинг позициясига қўшилди. «Биз Украинанинг урушда ғалаба қозонишига ёрдам берадиган қурилмалар сўровини қўллаб-қувватлаймиз», деди Кариньш.
Эстония бош вазири Кая Каллас ҳам Россия ҳужумига учраган давлатга ваъда қилинган ёрдамни кечиктирмаслик керак, деб ҳисоблайди. «Энди ҳаммага аён бўлиши керакки, ҳар иккиланиш, ҳар бир кечикиш билан тажовузнинг нархи ошиб боради», деб таъкидлади Эстония ҳукумати раҳбари.
Болтиқбўйи мамлакатлари Украинага Россия босқинидан кейинги деярли биринчи кунлардан инсонпарварлик ва ҳарбий ёрдам кўрсатишни бошладилар. Болтиқбўйи давлатларининг сўнгги ҳарбий ёрдам пакети 2023 йилнинг 19 январида Эстониянинг Тапа шаҳри яқинидаги ҳарбий базада бўлиб ўтган учрашувда эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024