Ўзбекистон | 08:31 / 06.02.2023
6803
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ватандошлар ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

“Ватандошлар” жамоат фонди бошқарув раиси Одил Сатторов бошчилигидаги делегация Остона шаҳрида амалий сафар билан бўлиб, қатор учрашув ва музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

“Фонд Отандастар” нотижорат акциядорлик жамияти раиси Абзал Сапарбекули билан учрашувда икки мамлакат ватандошлар бирлашмалари ҳамкорлигида турли тадбирлар, конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, қурултойлар, байрамлар ва учрашувлар ўтказиш масаласи юзасидан фикр алмашилди

Мулоқот якунида “Ватандошлар” фонди ва "Фонд Отандастар" НАЖ ўртасида хорижий давлатларда ўзбек ва қозоқ маданиятлари ва анъаналарини ривожлантиришда мазкур ташкилотларнинг салоҳиятини кучайтириш ва уларнинг имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш мақсадига қаратилган меморандум имзоланди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Қозоғистон халқ ассамблеяси,  Остона шаҳри ўзбек этномаданий маркази, расмий ва жамоатчилик доиралари вакиллари, ушбу мамлакат олий билим юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан ҳам учрашувлар ўтказди.

Мавзуга оид