Жаҳон | 13:05 / 08.02.2023
7109
1 дақиқада ўқилади

Одесса расмийлари мина хавфи кучайиши ҳақида огоҳлантирди

Одесса расмийлари пўртана туфайли мина хавфи ортиши ҳақида огоҳлантириш билан чиқди. 

Фото: AP

«Қора денгиздаги пўртана туфайли мина хавфи ортиб бормоқда. Денгиз миналари лангарлардан тушиб кетиб, қирғоққа келиб қолиши, шунингдек, қирғоқ бўйлаб пайдо бўлиши эҳтимоли юқори», - дея маълум қилди Одесса шаҳар кенгаши Telegram’да. 

Унинг маълумотларига кўра, шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда шамол эсиши кутиляпти.

Аввалроқ Одессада аҳолининг 40 фоизи нимстанциядаги авария туфайли токсиз қолганди. 

Одессадаги ўқув муассасаларида 6 ва 7 феврал кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди.

Мавзуга оид