Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида Британия билан музокаралар ўтказилди
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида (ИССВ) мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёни доирасида Буюк Британия элчиси Тим Торлот ҳамда Британия Бизнес ва савдо департаменти мутахассислари билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.
Музокараларда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Музокаралар гуруҳи аъзолари, шунингдек, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари иштирок этди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги, 6-йиғилишига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистон томонидан тақдим этилган барча ҳужжатлар бўйича Буюк Британия мутахассисларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Буюк Британиянинг Ўзбекистоннинг Ташкилотга аъзо бўлиш жараёнига техник кўмак кўрсатиш лойиҳаси доирасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024