Жамият | 16:04 / 14.02.2023
17718
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент метрополитенининг барча бекатларида Beeline алоқаси йўлга қўйилди

Digital -оператор пойтахт метросида уяли алоқани синовдан ўтказди. Энди Beeline Uzbekistan абонентлари ҳатто метрода ҳам барча одатий хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Фото: Beeline Uzbekistan

Beeline метро алоқаси лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги кўмаги туфайли амалга ошди.

Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски таъкидлаганидек, лойиҳанинг асосий ҳаракатлантирувчи мақсади абонентларни исталган жойда алоқа билан таъминлаш истаги бўлган: “Beeline хизматлари шаҳарлар ва олис тоғли ҳудудларда ҳамда қадимий меъморий ёдгорликлар яқинида мавжуд. Энди эса навбатдаги мантиқий қадам қўйилди: биз ер остига ўтдик! Юз минглаб мижозларимиз Тошкент метрополитенининг хизматларидан фойдаланадилар, шунинг учун биз 31 та метро бекатининг ҳар бирида саёҳат давомида улар алоқада қолишлари учун барча имкониятларимизни ишга солдик. Метро бу сайёҳларга таниш транспорт. Энди пойтахт меҳмонлари смартфонлардан метро бекатларида, хусусан, навигация, интернетдан керакли манзилларни қидиришда фойдаланишлари мумкин бўлади”.

Бир неча ой давомида барча метро станцияларидаги техник ходимлар мобил хизматлар носозликларини тузатиш ва овоз, маълумотлар ва сигнал узлуксизлигини синовдан ўтказишди.

“Энди мижозларимиз Тошкент метрополитенининг барча бекатларида аъло сифатда одатий мессенжерлардан фойдаланишлари, мусиқа ва подкастлар тинглашлари, ҳаттоки ўзларининг севимли телекўрсатувлари ёки маърузаларини томоша қилишлари мумкин. Ва, албатта, кун давомида яқинлар, дўстлар ва ҳамкасблар билан алоқада бўлиш жуда муҳимдир”, — дея воқеани шарҳлади Beeline Uzbekistan техник директори Маҳмуджон Нодиров. “Биз метрода йўловчиларнинг кўпайган пайтларида алоқа сифатини, айниқса, энг тиғиз соатларда, фикр-мулоҳазалар таҳлилини диққат билан кузатишда давом этамиз. Бу компаниянинг барча хизматлари метрода ер юзидаги каби ишлаши учун муаммоли нуқталарни тезда топиш ва асбоб-ускуналарни тезда созлаш имконини беради”.

Beeline Uzbekistan тармоғи UZTELECOM инфратузилмаси асосида MORAN (Multi Operator RAN) фаол ускуналар алмашиш технологиясидан фойдаланган ҳолда ишга туширилди.

Эслатиб ўтамиз, Beeline Uzbekistan 2022 йилда мамлакатнинг барча ҳудудларида 2330 дан ортиқ янги база станцияларини ишга туширган.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistanʼда 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБʼнинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Теlegram: t.me/beelineuzbekistan

Тwitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/

Реклама

Мавзуга оид