Тошкентда кўпқаватли уй ертўласи ўзбошимчалик билан ўзгартирилгани аниқланди
Унга 15 кун муддатда бинони ўз ҳолига қайтариш бўйича топшириқ берилди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси томонидан аҳоли мурожаатларига асосан кўпқаватли уйларда ноқонуний қурилмаларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўриш ишлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Лабзак даҳаси 1-а уйнинг ертўласи текширилганда, тегишли талабларни бузган ҳолатда ўзгартирилгани аниқланган. Фуқаро лойиҳа ҳужжатларидан четга чиққан ҳолда бинонинг таянч деворлари ҳамда коммуникация тармоқлари жойлашувини ўзгартирган.
Инспекция томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 15 кун муддатда бинони ўз ҳолига қайтариш бўйича топшириқ берилган.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024