Ўзбекистон | 09:01 / 22.02.2023
5440
1 дақиқада ўқилади

Январда энг кўп Россия капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилган

Январда энг кўп қайси давлатларнинг капитали иштирокида янги корхоналар ташкил этилгани ҳақида маълумот берилди.

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида республикада хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сонида Россия етакчилик қилмоқда – 66 та.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

— Хитой – 23 та 
— Туркия – 18 та
— Қозоғистон – 15 та
— Корея – 7 та
— Тожикистон – 5 та
— АҚШ – 4 та
— Қирғизистон – 2 та
— Туркманистон – 2 та
— бошқалар – 65 та.

Мавзуга оид