Миссисипи штати Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича махсус резолюцияни қабул қилди
Қўшма Штатларнинг ушбу ҳудуди ҳарбий, таълим ва тадбиркорлик соҳаларида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади.
Ўзбекистоннинг Қўшма Штатлардаги элчиси Жавлон Ваҳобов Миссисипи штати Сенати ва Вакиллар палатасининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди.
Унда қонунчилар Штат миллий гвардияси ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг 10 йиллиги, шунингдек, республикамиз билан ҳамкорликни кенгайтиришни қўллаб-қувватлашга бағишланган резолюциянинг қабул қилинишини бир овоздан ёқлаб овоз бердилар.
2019 йилда биринчи марта ушбу штатнинг собиқ губернатори Фил Брайант бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Миссисипи давлат университети ва Алкорн университети Тошкент давлат аграр университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Ўз навбатида, Зарафшон ва Клинтон шаҳарлари ўртасидаги биродарлик алоқалари ўрнатилди.
Миссисипи Миллий гвардияси қўмондони, генерал Женсон Бойлз ҳам ўзаро муносабатлар ҳарбий алоқалар билан чекланиб қолмагани, икки томонлама муносабатлар кенг доирани, шу жумладан, академик ва ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларни ҳам қамраб олганини алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, ўтган ўн йил давомида ҳамкорлик самарали бўлиб, томонларнинг ҳарбий хизматчилар иштирокидаги мусобақалари, шунингдек, ўқув дастурлари бўйича тадбирлар ўтказиш сезиларли даражада фаоллашди.
2022 йилда Миссисипи Миллий гвардияси айнан Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлик қилгани учун «Йил ҳамкорлиги» номинациясида иккинчи ўрин билан тақдирлангани ҳам қайд этилди.
Миссисипи штати қонун чиқарувчи палаталари йиғилиши якунига кўра, депутатлар ва сенаторлар резолюцияни ёқлаб овоз беришди. Қонунчилик ҳужжатининг асл нусхаси Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобовга топширилди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024