Жаҳон | 13:16 / 24.02.2023
7594
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтирди

Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди, улар 92 жисмоний ва юридик шахсга таъсир кўрсатди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Чеклов чоралари, Лондон маълумотларига кўра, «Росатом» ва «Газпром» билан боғлиқ бўлган Россия Федерацияси фуқароларига нисбатан жорий этилган.

Аввалроқ Буюк Британия ҳукумати Украинага қарши уруш учун Россияга қарши янги санкциялар киритилишини эълон қилганди. 

Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверлининг сўзларига кўра, жазо чоралари «Россия президенти Владимир Путин ҳарбийлари таянадиган шахслар ва ташкилотларга қаратилган бўлиб, Россияга иқтисодий босимни тезлаштириш, унинг ҳарбий машинасига путур етказиш ва Украинанинг ғалаба қозонишига ёрдам бериш учун мўлжалланган». 

Гап ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи олтита компания, битта ташкилот ва Россия Федерациясининг саккиз фуқароси ҳақида бормоқда.

Мавзуга оид