Иқтисодиёт | 09:05 / 25.02.2023
21129
1 дақиқада ўқилади

Германия Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга бўлган давлатга айланди

Ўзбекистон қайси давлатлардан энг кўп импорт қилаётгани маълум бўлди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Германия ва Россия етакчилик қилмоқда. 

Қайд этилишича, Германиядан 490,8 млн долларлик, Россиядан эса 469,6 млн долларлик маҳсулотлар импорт қилинган.

Шунингдек, импортда юқори улушга эга бўлган қолган давлатлар қуйидагича:

  • Хитой – 461 млн;
  • Қозоғистон – 276,8 млн;
  • Туркия – 153,5 млн;
  • Корея – 141,4 млн;
  • Литва – 105 млн;
  • Франция – 73,5 млн;
  • Бразилия – 70,2 млн;
  • Сингапур – 62,4 млн АҚШ доллари.

Аввалроқ Ўзбекистон январ ойида 13 та самолёт импорт қилгани, шундан 6 таси Германиядан сотиб олингани маълум қилинганди.

Мавзуга оид