Жаҳон | 08:12 / 08.03.2023
10148
2 дақиқада ўқилади

Украина президенти Бахмут ҳимояси нима учун муҳимлигини тушунтирди

Бахмутнинг эгаллаб олиниши Россия қўшинларига Украина шарқидаги муҳим шаҳарларни назорат қилишига йўл очади, дея маълум қилди Украина президенти Владимир Зеленский АҚШнинг CNN телеканалига берган интервьюсида, Киевнинг Бахмутни ҳимоя қилиш ва шаҳардаги позицияларни мустаҳкамлаш қарорини тушунтириб. 

Фото: president.gov.ua

Украина томонининг фикрига кўра, Бахмутдан кейин рус қўшинлари узоқроққа - Краматорск ва Славянскка боришлари мумкин эди. "Шу боис йигитларимиз шу ерда турибди", – деди Украина давлати раҳбари.

Россиянинг Украинага қарши урушидаги вазиятнинг навбатдаги шарҳида Америка урушни ўрганиш институти (ISW) Киевнинг Бахмутни ҳимоя қилишни давом эттириш ҳақидаги баёнотини таҳлил қилди. 

Бу шаҳар на операцион, на стратегик нуқтайи назардан фундаментал аҳамиятга эга эмас, дейди таҳлилчилар аввалги таҳлилий шарҳни эслатиб.

"Аммо Украинанинг Бахмут учун кураши ушбу ҳудудда жойлашган рус қўшинларининг ҳозирги таркиби туфайли стратегик аҳамиятга эга бўлди. Бахмут жанги "Вагнер" ХҲКнинг энг яхши кучларини жиддий равишда йўқ қилиши мумкин, бу эса Россияни алмаштириш қийин бўлган ўзининг бир нечта энг самарали зарба бериш бўлинмаларидан маҳрум этиши эҳтимоли бор, дегани", дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид