Ўзбекистон | 10:13 / 09.03.2023
6061
1 дақиқада ўқилади

Термиз аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

Термиз халқаро аэропортида кўриш имконияти ёмонлашгани туфайли ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишга чекловлар жорий этилди.

Фото: Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports хабарига кўра, аэропорт ҳудудида кўриш масофаси 2000 метрни ташкил этмоқда.

Кеча, 8 март куни Термиз шаҳрида кучли чанг бўрони ҳодисаси кузатилганди. 

Термиз шаҳрида кўриниш масофаси 1000 метрлардан пасаювчи кучли чанг бўрони ҳодисалари кузатила бошланган.

Натижада, "Тошкент-Термиз" йўналишидаги авиапарвоз ҳам айнан Термизда кузатилаётган кучли чанг бўрон сабаб аэродромга қўна олмасдан ортга қайтган.

Мавзуга оид