Ўзбекистон | 12:13 / 16.03.2023
13321
2 дақиқада ўқилади

Бухородан Тошкентга олиб кетилаётган 1 тонна гўшт йўқ қилинди

Ушбу гўшт лаборатория хулосасига кўра истеъмолга яроқсиз, деб топилган ва ёқиб юборилган.

Фото: Навоий вилояти ИИБ

Навоий вилоятида эпизоотик ва эпидемик вазиятни барқарорлаштириш борасида вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда ветеринария хизмати ходимлари билан ҳамкорликда 14 март куни тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида истеъмолга яроқсиз бўлган гўшт маҳсулоти аниқланган.

Маълум қилинишича, Кармана туманидаги «Самарқанд» ЙПХ масканида «Бухоро-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Қоракўл туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро У.Б. бошқарувидаги Gazel юк машинаси кўздан кечирилган. Машина юкхонасида ветеринария-санитария ҳужжатларсиз, суякдан ажратилган, йирик шохли молга тегишли бўлган 1000 кг гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари Навоий вилояти ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази экспертиза лабораторияси хулосасига кўра, истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлган ҳамда ёқиш йўли билан йўқ қилинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид