Жаҳон | 10:45 / 16.03.2023
10022
2 дақиқада ўқилади

Украинанинг қарши ҳужуми май ойида бошланиши мумкин

Украина қўшинларининг қарши ҳужуми май ойида бошланиши мумкин, деб ҳисоблайди Американинг Politico нашри АҚШ расмий шахслари маълумотларига асосланиб. 

Фото: AP

Қайд этилишича, Киевдаги раҳбарият ҳозирча операция стратегиясини аниқламаган, бироқ иккита вариант бор. 

Биринчи ҳолда, жанубга - Херсон орқали Қримга ҳужум қилиш варианти кўриб чиқиляпти. Иккинчи сценарий шимолдан шарққа, кейин эса жанубга, қуруқликдаги кўприкни тўсиб қўйишни ўз ичига олади. 

Шу билан бирга, Politico манбалари иккинчи вариантни реал ҳолатга яқинроқ деб ҳисобламоқда, чунки Россия армияси Днипро дарёсининг шарқий қирғоғида мудофаани кучайтирган, Украина Қуролли кучларида эса муваффақиятли десант операцияси учун етарли куч йўқ.

Бундан олдин 2023 йилнинг февралидаги шиддатли жанглар давомида Россия қўшинлари бутун ой давомида бор-йўғи 233,94 квадрат километр майдонни эгаллаб олишга муваффақ бўлгани, бу Украина ҳудудининг 0,039 фоизига тўғри келиши хабар берилганди. 

Америка урушни ўрганиш институти (ISW) 14 март куни маълум қилишича, айни пайтда, февраль ойида Россия ўзи аввал эълон қилган янги ҳужумни бошлади ва кичик ютуқлар эвазига минглаб аскарлари ва кўп сонли қуролларини йўқотмоқда. Ўз ҳисоб-китобларида таҳлилчилар 31 январдан 28 февралгача бўлган картографик маълумотларга асосланган.

Ўз навбатида, War Mapper гуруҳининг таъкидлашича, февраль ойида Россия босиб олинган ҳудудни 85 квадрат километрга оширди, бу Украина бутун ҳудудининг 0,01 фоизига тенг. «Россия бу кичик ҳудудни минглаб аскарлари ва ҳарбий техникасини йўқотганидан кейин қўлга киритди», деб таъкидлайди нашр.

Мавзуга оид