Шаҳарлараро йўналишларда қўшимча автобус қатновлари ташкил этиляпти
«Тошкент» автовокзалидан кунлик тасдиқланган график асосида қатновчи рейсларидан ташқари қўшимча қатновлар ташкил этилмоқда.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, бу Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш, йўловчиларни ўз вақтида манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш, дам олиш кунларида ички туризмни ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Хусусан, 14–19 март кунлари жами 34 та қўшимча рейслар ташкил этилиши режалаштирилган.
16 март куни Қоракўл (1 та), Узун (2 та), Хива (4 та), Термиз (3 та) шаҳарларига қўшимча 10 та рейс ташкил этилгани айтилади.
Маълум қилинишича, талаб юқори бўлган йўналишларда йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, яна қўшимча рейслар ташкил этилади.
Мавзуга оид
09:26
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
23:06 / 11.11.2024
Тошкентда «гармошка» автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси жароҳат олди
15:51 / 07.11.2024
Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарни қоплаб бериш режалаштирилмоқда
13:06 / 06.11.2024