Ўзбекистон | 07:20 / 18.03.2023
5518
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россия президентининг махсус вакили билан учрашди

Бахтиёр Саидов Михаил Швидкой билан учрашув ўтказди. Учрашувда маданий-ҳуманитар ҳамкорлик кўриб чиқилди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Россия Президентининг Халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили, МДҲга аъзо давлатлар Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси бошқаруви ҳамраиси Михаил Швидкой билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларининг муҳим таркибий қисми бўлган маданий-ҳуманитар ҳамкорликнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид