ХВЖ ва Украина 15,6 млрд долларлик кредит бўйича келишиб олди
Украина ва Халқаро валюта жамғармаси 15,6 миллиард долларлик (тахминан 14,5 миллиард евро) янги молиялаштириш пакети бўйича келишиб олди.
Қўллаб-қувватлаш дастури тўрт йилга мўлжалланган, маблағлар урушдан кейинги тикланиш шароитида Украина иқтисодиётининг босқичма-босқич ўсишига ҳисса қўшиши керак, дейилади ХВЖ 21 март, сешанба куни эълон қилинган баёнотда.
Баёнотда айтилишича, ҳали ХВЖ ижро этувчи кенгаши томонидан тасдиқланмаган кредит пакети Украинани Европа Иттифоқига аъзолик йўлида қўллаб-қувватлайди.
Бундан олдин ХВЖ Украинадаги уруш туфайли Марказий Осиёда камбағаллар сони 1 миллионга кўпайишини тахмин қилганди.
Камбағалларга энг жиддий таъсир кўрсатган пандемия туфайли бандликнинг беқарорлашиши ва даромадлар йўқотилишига қўшимча равишда, Россиянинг Украинадаги уруши ва яшаш нархининг инқирози Кавказ ҳамда Марказий Осиёда қашшоқликни қисқартириш жараёнини секинлаштириши мумкин. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг таҳлилий ҳисоботида айтилган.
Мавзуга оид
11:40
НАТО янги бош котиби Украинага ташриф буюрди
09:40
НАТО янги бош котиби Ғарбнинг Украинага ёрдамини кучайтиришга ваъда берди
23:19 / 03.10.2024
НАТО аъзолари Россияга зарба бериш тақиқини олиб ташлашни муҳокама қилади
21:06 / 03.10.2024