Спорт | 01:33 / 25.03.2023
31869
2 дақиқада ўқилади

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси Шомуродовнинг голи эвазига Боливияни мағлуб этди

Фото: УФА

Ўзбекистон миллий жамоаси Саудия Арабистонидаги йиғин доирасида Боливияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди ва Элдор Шомуродовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. 

Эътиборлиси, Элдор миллий жамоадаги голларини 34тага етказиб, Максим Шацкихнинг рекордини такрорлади.

Сречко Катанец шогирдлари йиғин доирасида Жанубий Американинг яна бир вакили — Венесуэлага қарши ўйнайди. Беллашув 28 март куни бўлиб ўтади.

Ўртоқлик ўйини
Боливия — Ўзбекистон 0:1
24 март. Жидда. «King Abdulla Sports Siti»
Гол: Элдор Шомуродов (36).
Ўзбекистон — Ўткир Юсупов, Ҳожиакбар Алижонов, Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Одил Хамробеков, Жалолиддин Машарипов (Остон Ўрунов, 79), Шерзод Насруллаев (Иброҳимхалил Йўлдошев, 59), Элдор Шомуродов (Сардор Собирхўжаев, 90), Умар Эшмуродов, Жасур Яхшибоев (Азиз Турғунбоев, 59), Ҳусниддин Алиқулов.
Боливия — Карлос Лампе, Диего Медина, Адриан Хусино, Дэнни Беҳарано (Борис Сеспедес, 69), Мигелито (Рамиро Вака, 69), Марсело Морено, Хайме Арраскаита (Хайме Куэльяр, 59), Роберто Фернандес, Лучано Урсино (Габриэл Вилламил, 59), Жейсон Чура (Кармело Алгараназ, 59), Леонардо Забала (Хосе Сегредо, 27)
Огоҳлантиришлар: Л.Урсино (33), Машарипов (45), Отабек Шукуров (90+6).
Четлатиш: Хесус Сагредо (90+4).

Мавзуга оид