Ўзбекистон | 15:46 / 30.03.2023
7420
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда пластмасса маҳсулотлари омборида ёнғин содир бўлди

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Тошкент ҳалқа айланма йўлида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса бўйича расмий маълумот тақдим этди.

Бугун, 30 март куни соат 14:04 да Шайхонтоҳур тумани «Ибн Сино» МФЙ, Тошкент ҳалқа айланма йўли кўчасида жойлашган пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар хабар тушган.

Шунга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:51 да қуршаб олинган ҳамда соат 15:23 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид