Жаҳон | 10:06 / 07.04.2023
6806
1 дақиқада ўқилади

ISW: Россия кучлари Бахмут марказида бироз олға силжиди

6 апрель куни Россия қўшинлари Украина Қуролли кучларининг Бахмут ва шаҳар атрофидаги позицияларига ҳужум қилишда давом этди, дейилади Америка урушни ўрганиш институти (ISW) баёнотида. 

Фото: Picture Alliance

Институт мутахассислари геолокация маълумотлари асосида ҳудуддаги жанговар ҳаракатларнинг янгиланган харитасини чоп этди. 

ISW маълумотларига кўра, россияликлар шаҳарнинг марказий қисмида бироз олға силжиган, бироқ унчалик катта муваффақиятга эришмаган, Украина ҳарбийлари эса Бахмутдан 6 километр ғарбда «Вагнер»нинг қуруқликдаги ҳужумларини қайтарган.

Аввалроқ Америка урушни ўрганиш институти таҳлилчилари Россия манбаларининг «Вагнер» ХҲК кучлари Бахмут шаҳар маъмурияти биносини эгаллаб олгани ҳақидаги маълумотларини тасдиқлаганди.

«Вагнер» ХҲК эҳтимол, Бахмутнинг марказий қисмини назорат қилишни давом эттиришга уриниб кўради ва шаҳарнинг зич жойлашган ҳудудлари бўйлаб Хромивий йўналиши бўйича ғарбга ҳаракат қилади», деб таъкидлади институт.

ISW'нинг қўшимча қилишича, Украина Қуролли кучлари вакиллари Россиянинг мунтазам қўшинлари, хусусан, ҳаво-десант кучлари «вагнерчилар» билан бирга Бахмутда фаоллашиб бораётганини тасдиқлаган.

Мавзуга оид