«Юг» қўмондонлиги: Қора денгизда Россиянинг ракета ташувчилари йўқ
Қора денгизда Россиянинг ракета ташувчилари йўқ. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари таркибидаги «Юг» оператив қўмондонлиги маълум қилди.
«Ҳозирда душман кемалари гуруҳи Қримнинг жануби-шарқий қирғоқлари яқинида манёвр қилаётган 9 та кемадан иборат, — дейилади «Юг» оператив қўмондонлиги ҳисоботида. — Кучли бўрон туфайли Қора денгиздаги барча ракета ташувчилар таянч пунктларига қайта олиб кетилди».
Ҳисоботда қайд этилишича, ракета зарбалари ёки учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида ҳужумлар уюштириш хавфи ҳамон истисно қилинмаяпти. Украина Қуролли кучлари охирги кунларда ҳавода душман фаоллиги сезиларли даражада ошганини кузатяпти.
Шунингдек, жанубий мудофаа кучларининг жавобгарлик зонасида оператив вазият кескинлигича қолаётгани, бироқ назорат остида эканлиги кўрсатилган.
Аввалроқ «Юг» қўмондонлиги Россиянинг Қора денгиздаги кемалар гуруҳи сони 10 бирликкача қисқартирилгани тўғрисида хабар берганди.
Унинг маълумотларига кўра, таянч пунктларига сувусти ракета ташувчилар келтирилган, иккита сувости кемаси денгизда, «Калибр» ракеталарининг бараварига умумий ўқ отиши - 8 бирликкача.
Мавзуга оид
21:36 / 30.08.2024
Россияга хорижликларни биометрик маълумотлар асосида киритиш таклиф этилди
20:36 / 30.08.2024
Мўғулистон Путинни ҳибсга олмайди — Кремл
16:39 / 30.08.2024
Россияда операторлардан YouTube'ни «тезлаштиришни» тўхтатиш талаб қилинди
12:50 / 30.08.2024