Жамият | 17:00 / 08.04.2023
12705
3 дақиқада ўқилади
Реклама

GRAND PHARM ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида меморандум имзоланди

GRANDPHARM” умумтаълим мактабларида кимё ва биологияга ихтисослашган интерфаол таълимни йўлга қўймоқда.

Фармацевтика йўналишида ўқишни ва изланишни истаган мактаб ўқувчилари эндиликда кимё ва биология фанларидан чуқурлаштирилган таълим олишади. “GRANDPHARM” масъулияти чекланган жамияти томонидан йўлга қўйилаётган янги лойиҳада шу мақсад кўзда тутилган.

 

Лойиҳа доирасида танланган мактабларда амалий кимё ва биология лабораториялари ташкил этилиб, уларда интерфаол таълим йўлга қўйилади. Ушбу умумтаълим муассасалари учун алоҳида амалий кимё дастури ишлаб чиқилади. Шу муносабат билан “GRANDPHARM” МЧЖ, Тошкент фармацевтика институти, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази ҳамда “BILIM ONLAYN” нодавлат нотижорат муассасаси билан ҳамкорликни йўлга қўйди – улар ўртасида меморандум имзоланди.

GRANDPHARM компанияси республикамизда фармацевтика соҳасини ривожлантириш учун салоҳиятли кадрларни етиштириш мақсадида иқтидорли ёшларни мактаб таълимидан бошлаб соҳага йўналтиришни режалаштирмоқда.

Меморандумга кўра, умумий ўрта таълим мактабларида “Khan Academy O‘zbek” электрон платформаси контентларидан фойдаланган ҳолда кимё фанидан амалий лаборатория машғулотлари ташкил этилади.

Электрон таълим ресурслари умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг мустақил билим олишига кўмаклашса, синфхонада ташкил этилувчи амалий лаборатория машғулотлари мактаб ўқувчилари билим-кўникмаларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлайди.

Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад умумтаълим муассасаларида ёшларни мактаб давриданоқ касбга йўналтириш, кўргазмали ва амалий методлар орқали ўқувчилар ўртасида аниқ ва табиий фанларга нисбатан қизиқишни ошириш, шу орқали Тошкент фармацевтика институти қамрови ҳамда республикамиз фармацевтика соҳаси салоҳиятини оширишдан иборат.

Дастлабки босқичда танланган мактабларда тажриба-синов тариқасида интерактив таълим дастури асосида кимё фанидан амалий лаборатория машғулотлари амалга оширилади. Бунда дарсларни “Khan Academy O‘zbek” электрон таълим платформаси ресурслари билан бойитган ҳолда ўқитиш йўлга қўйилади.

Ўз навбатида, мазкур амалий машғулотлар асосида умумтаълим муассасалари учун кимё фанидан амалий дастур, фанни мустақил ўрганишга қаратилган методик қўлланмалар тайёрланади. Бу эса миллий ўқув тизими сифатини янада оширишга хизмат қилади.

Мазкур лойиҳа тажриба-синов мактабларида муваффақиятли амалга ошган тақдирда, ушбу амалиётни республикамиз бўйлаб танланган умумтаълим мактабларида татбиқ қилиш режалаштирилган.

Реклама ҳуқуқи асосида