Жаҳон | 15:09 / 14.04.2023
11115
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Тинч океани флоти энг юқори жанговар тайёргарлик даражасига келтирилди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, бутун Тинч океани флоти тўсатдан текширув доирасида огоҳлантирилди ва юқори шай ҳолатга келтирилмоқда. 

Фото: Global Look Press

Текширувдан мақсад, Шойгунинг сўзларига кўра, «қуролли кучларнинг потенциал душман тажовузкорлигини қайтариш вазифаларини ҳал қилиш қобилиятини ошириш». 

Ҳарбий хизматчилар денгиз кучларининг зарба бериш гуруҳлари ва шартли душманнинг ердаги нишонларини йўқ қилиш учун торпедо, артиллерия ва ракетадан отиш машқларини бажарадилар. 

РФ Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов текширув уч босқичда ўтказилишини маълум қилди ва стратегик сувости кемаларининг қурол ишлатишга тайёрлигини алоҳида назорат қилишни топширди.

Мавзуга оид