Жаҳон | 16:23 / 16.04.2023
21918
6 дақиқада ўқилади

Словянск ўққа тутилиши оқибатлари ва Бахмутда қолаётган аскарлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 416-куни ўтди. Асосий маълумотлар

  • Россия қўшини 14 апрел куни Донецк областининг Словянск шаҳридаги аҳоли яшаш кварталларига йўллаган зарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди, яна 23 киши яраланган. Қурбонлар ва жабрланганлар орасида болалар ҳам бор.
  • Украин ҳарбийлари Курск областининг чегарадош ҳудудларини ўққа тутган. Икки қишлоқда ток узилган.
  • Володимир Зеленский Игор Акинфеев, Илья Авербух, Светлана Хоркина ва РФдан бўлган бошқа собиқ ва ҳозирги ўнлаб спортчиларга санкция қўллади. Шунингдек, мудофаа вазирининг қизи Ксения Шойгу ҳам санкцияга учраган — у Россия триатлон Федерациясига раҳбарлик қилади.
  • Россия президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Сергей Кириенко Мариуполга келди.
  • Полша 30 июнга қадар Украинадан буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тақиқлади.

Словянск ўққа тутилиши оқибатлари

Россия қўшини 14 апрел куни Донецк областидаги Словянск шаҳрига еттита ракета учирди, натижада бешта кўп қаватли уй ва бешта хусусий уй, шунингдек, дўкон, хўжалик маркази, клуб ва учта автомобил шикастланган. Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг сўнгги маълумотларига кўра, зарбалар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 11 киши ҳалок бўлиб, 23 киши тан жароҳати олган. Харобалар остида яна одамлар бўлиши мумкин. Россия томони Словянск ўққа тутилиши юзасидан изоҳ бермаган.

Россия ҳукумати Украинада «фақат ҳарбий объектлар»га зарба беришини айтиб келарди. 

Қуйида Словянскдаги турар жойлар ўққа тутилиши оқибатлари акс этган суратлар.

Россияликлар Словянск бўйлаб учирган етти ракетадан бири келиб тушган беш қаватли уйдаги ҳолат.
Ihor Tkachov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар ва кўнгиллилар Словянск ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган болани олиб чиқишмоқда. Беш қаватли уйлардан бирида иккита юқори қават қулаб тушган — бу ерда икки ёшли бола бўлган. Қутқарувчилар етиб боришганида у тирик эди, аммо шифохонага олиб кетишда жон берган.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Фарзанди ҳалок бўлган словянсклик аёлни юпантираётган полициячилар
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Зарбага учраган уй ичидан жароҳатланган болани олиб чиқаётган қутқарувчилар
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Қидирув-қутқарув ишлари чоғида Украина ФВДХ ходимларига ёрдам бераётган кўнгилли
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Словянск ўққа тутилиши вақтида жароҳат олган кекса ёшлини харобалар остидан олиб чиқаётган қутқарувчилар
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украина ФВДХ ходими харобалар орасида ишламоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Ракета зарбаси келиб тушган жойда ҳосил бўлган кратер
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Зарбага учраган беш қаватли уйлардан бирининг олдида турган ўт ўчирувчилар
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA

Лвивда асралаётган тарихий ёдгорликлар

Украинага кенг кўламли босқин бошидан буён Россия қўшини меъморий қимматли бўлган ўнлаб архитектура ёдгорликлари ва биноларни яксон қилган ва шикастлаган. Тарихий маркази ЮНЕСКО рўйхатига киритилган Лвив шаҳрида эса Уйғониш (Ренессанс) даврига мансуб, барокко ва классицизм услубидаги ёдгорликлар «Украина, мы помогаем» ташаббуси билан яхши сақлаб қолинган. Бу гуруҳ иштирокчилари — украиналик ҳамда полшалик реставраторлар ва консервация бўйича мутахассислар — шаҳарнинг тарихий қисмидаги обидалар йўқотилишидан сақлаб қолишда ёрдам бермоқда. 

Авлиё Антоний ибодатхонаси ҳайкаллари — бу Лвивнинг тарихий қисмидаги Рим-католик ибодатхонаси — ёғоч ва металлдан ясалган ҳимоя қутилари билан ўраб қўйилган
Omar Marques / Getty Images
20 ёшли Анастасия XVII асрга мансуб барокко услубидаги ҳайкални реставрация қилмоқда
Omar Marques / Getty Images
XVI асрда ясалган Уйғониш даврига оид ниқоблар
Omar Marques / Getty Images
Анастасия ва Володимир (у 24 ёшда) XVII асрга оид ҳайкални реставрация қилишмоқда
Omar Marques / Getty Imageds
Устахонадаги столда ётган XVI асрга оид ҳайкал
Omar Marques / Getty Images

Бахмутдаги украин ҳарбийлари

Бахмут ҳамон ҳарбий ҳаракатлар эпимарказида қолмоқда. Украина ҚК бош штабининг сўнгги ҳисоботига кўра, кун давомида украин армияси бу йўналишда 40 дан ортиқ ҳужумни қайтарган. РФ мудофаа вазирлиги «Вагнер» ХҲК штурмчи отрядлари олдинга силжишда давом этгани ва шаҳарнинг шимолий ва жанубий чеккаларида икки квартал устидан назоратни қўлга олишга муваффақ бўлгани ҳақида маълумот берган

Россия кучлари билан тўқнашувдан қайтган украин ҳарбийлари
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA
Бас лақабли ит — «Эдельвейс» тоғ бригадаси миномётчи бўлинмаси талисмани ҳисобланади. Бу бўлинма ҳарбий хизматчилари Басни ўтган йил ёзида Киев атрофида қутқариб қолишган — у ўшандан буён аскарлар ёнида
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид