IBU собиқ раҳбари Бессебергга коррупция бўйича айблов қўйилди
Норвегия Иқтисодий жиноятларни тергов қилиш бошқармаси айблов хулосасига кўра, 2009-2018 йиллар оралиғида Андерс Бессеберг турли шаклларда бир неча бор пора олган.
Халқаро биатлон иттифоқининг (IBU) собиқ президенти Андерс Бессеберг Норвегияда коррупцияда айбланди. Норвегия Иқтисодий жиноятларни тергов қилиш бошқармасининг 17 апрель, душанба куни маълум қилишича, унга кўра, 2009-2018 йиллар оралиғида спорт амалдори порани соат, овга таклифнома, фоҳишалар хизмати ва ижарага олинган автомобиль кўринишида олган.
Айни пайтда, Бессебергнинг адвокати Норвегиянинг NTB ахборот агентлиги таҳририятига юборган ёзма баёнотида унинг мижози ҳеч қачон пора олмаганлигини ва IBU коррупцияга қарши ишига таъсир ўтказишга уринмаганлигини таъкидлашда давом этмоқда.
Андерс Бессебрг IBU'ни 1992 йилдан 2018 йилгача бошқарган. 2018 йил ноябрь ойида IBU Ижроия кенгаши мустақил ERC тергов гуруҳига унга ва IBU собиқ бош котиби Никол Решга қарши айбловлар бўйича чуқур текширув ўтказишни топширди. Ушбу тергов доирасида ERC 70 000 га яқин ҳужжатларни ўрганиб чиқди ва 60 га яқин сўровлар ўтказди.
Мавзуга оид
13:50 / 25.10.2024
Ўзбекистондан Дания ва Норвегияга миллий маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилади
19:30 / 24.10.2024
Норвегияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф этилди
09:10 / 16.10.2024
Россия Норвегиядаги элчихонаси штатини қисқартирди
20:31 / 12.10.2024