Қирғизистон лотин алифбосига ўтиши мумкин
Давлат тили миллий комиссияси бу борада парламентда чиқиш қилди.
Қирғизистонда лотин алифбосига ўтиш бўйича бир қанча вариантлар кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Давлат тили миллий комиссияси раиси Қанибек Османалиев Жогорку Кенеш (парламент) йиғилишида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 1993 йилда республиканинг ўша пайтдаги бош вазири Абдиғани Эркебаев туркий тилли давлатлар саммитида лотин алифбосига ўтиш бўйича меморандум имзолаган эди.
«Аммо шундан кейин улар сиёсий қарор қабул қилишмади. Қирғизистон кирилл алифбосидан фойдаланувчи туркий тилда сўзлашувчи ягона давлат. Агар Жогорку Кенеш ва ҳокимият қарор қабул қилса, олимлар, зиёлилар лотин алифбосига ўтишга тайёр. Бизда бир нечта вариант бор», деди Қанибек Османалиев.
Аввалроқ, Қирғизистон парламенти «Давлат тили тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Рўйхатга олинган 87 депутатдан 79 нафари уни ёқлаб овоз берди. Қолганлари бетараф бўлди.
Қайд қилиш жоизки, Қозоғистон ҳам лотин алифбосига ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. Бироқ, ислоҳот 2031 йилгача кечиктирилди. Президент Тўқаев сўзларига кўра, бу муаммони имкон қадар тезроқ ҳал этиш истагида «кўплаб қўпол хатоларга йўл қўйилган».
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024