Жамият | 11:36 / 22.04.2023
16802
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқда DAF юк машинаси йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилди

Бугун, 22 апрель куни соат 06:22 ларда А-373 халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмидан ўтган 269,4-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, DAF русумли юк автомобили ҳайдовчиси Тошкент-Водий йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.

Қайд этилишича, шу ҳаракат йўналишидаги Damas русумли автомашина ҳайдовчиси юк машинасидан автомобилни олиб қочиши оқибатида хандаққа тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб борган ва вазият оқибатларини бартараф этмоқда.

Ҳодиса оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси ва Damas автомобилидаги 2 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, Поп туман марказий шифохонасига юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Мавзуга оид