“Бизнес эмин-эркин ривожланиши учун ҳуқуқий пойдевор” — президент конституция ислоҳоти ҳақида
Шавкат Мирзиёевга кўра, конституцияда илк марта мулк дахлсизлиги, ҳалол рақобат ва судлар мустақиллиги бўйича давлат ўзига мажбуриятлар олмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 27 апрел куни иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми очилиши маросимидаги нутқида конституция ислоҳоти ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Ислоҳотларимиз жадал давом этиши, юртимизда бизнес эмин-эркин ривожланиши учун янада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор керак.
Хабарингиз бор, яқин кунларда Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади.
Энг аввало, янги Конституциямизда Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат экани алоҳида белгиланмоқда. Барча ўзгартиришларнинг туб негизига “инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устувор” деган эзгу ғоя қўйилмоқда. Шунингдек, Конституциямизда илк бор қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, мулк дахлсизлиги, бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш, суд мустақиллиги бўйича давлат ўзига мажбуриятлар олмоқда.
Ҳеч шубҳасиз, янги Конституция – биз бошлаган ислоҳотларни изчил давом эттириб, энг муҳими, уларга ортга қайтмайдиган тус бериши муқаррар”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, янгиланаётган конституция бўйича референдум 30 апрел, якшанба куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
15:30
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
22:19 / 28.08.2024
Berkshire Hathaway капиталлашуви биринчи марта 1 триллион доллардан ошди
16:00 / 22.08.2024
Way II’нинг илк инвестиция тўплами қарийб 105 миллиард сўмга сотилди
22:26 / 06.07.2024