Ўзбекистон | 16:59 / 03.05.2023
10800
2 дақиқада ўқилади

Golden House’дан иккинчи эко-мавзе – AssalomBogʻlar

Фото: Golden House

 “AssalomBogʻlar” эко-мавзейи – Golden House компаниясидан иккинчи кенг кўламли лойиҳа бўлди.

Ноёб эко-мавзе пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида, шаҳар шовқинидан узоқда жойлашган. Бу ердан Ботаника боғига пиёда бориш мумкин.

Янги экологик мавзе бир қатор афзалликларга эга. Экология нуқтаи назаридан ушбу жойлашув — ниҳоятда мақбул жой. Лойиҳа замонавий ёрқин шаҳар ҳаётини табиат сокинлиги ва осойишталиги билан ўзаро уйғунлаштиради.

Мавжуд бўлган кўкаламзорлаштириш, мевали дарахтларни имкон қадар сақлаб қолиш, ҳовлининг фавворалар билан безатилган ландшафт дизайни ҳамда Европа дизайн стандартлари асосида инсон организми учун ноёб ва шифобахш микроиқлим яратилмоқда.

Ҳудуд функционал зоналаштириш тамойилига мувофиқ ободонлаштирилган. Шинам ҳовлида фаол дам олиш учун ўйин майдончалари ҳамда болалар ўйингоҳлари, сайр ва ҳордиқ чиқариш, спорт машғулотлари ва болалар билан биргаликда вақт ўтказиш учун барча шароитлар мавжуд. Ушбу жиҳатлар эко-мавзе аҳолисининг кўнгилочар машғулотлари ва дам олиши учун турли имкониятлар яратади.

Биз қувват тежовчи, овоз ўтказмайдиган, сувни тозалаш, автоматик суғориш тизимлари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича ўз стандартларимиздан, шунингдек, умумий фойдаланиш жойларини қуриш ҳамда пардозлашда бир қатор экологик тоза материаллардан фойдаланамиз ва замонавий технологияларни қўллаймиз.

Аҳолининг хавфсизлигини кеча-ю кундуз ишлайдиган видеокузатув тизими, бевосита эко-мавзе ҳудудида мавжуд бўлган қўриқлаш хизмати ва автомобилларсиз ҳовли таъминлаб беради.

 "AssalomBogʻlar" эко-мавзейи – бу инсон ҳаёти учун функционал ва қулай муҳит саналади. Ушбу гўшада шаҳардаги экологик турмуш тарзининг янги образи яратилмоқда.

Реклама

Мавзуга оид