Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида парвозлар хавфсизлигига оид битим ратификация қилиняпти
Сенат қирқинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон ҳукумати билан Тожикистон ҳукумати ўртасида форс-мажор ҳолатларда давлат авиацияси ҳаво кемалари томонидан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (Душанбе, 2021 йил 10 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
Битимнинг асосий мақсади форс-мажор ҳолатларида давлат авиацияси ҳаво кемаларининг ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишнинг ягона тартибини белгилашдан иборат.
Форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда томонлар давлат ҳаво ҳудудини қисқа муддатли кесиб ўтишга, ўз аэродромларидан бирига захира сифатида қўниш учун рухсат беришга ҳақлилиги назарда тутилган.
Қонун ялпи мажлисда маъқулланди.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024