ЖССТ коронавирус пандемияси тугаганини эълон қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти директори Тедрос Гебрейесус ташкилот энди коронавирус тарқалишини фавқулодда ҳолат деб ҳисобламаслиги ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда 5 май куни Женевада бўлиб ўтган конференцияда айтиб ўтди.
ЖССТ раҳбари таъкидлашича, ковид эндиликда аҳоли саломатлиги учун глобал таҳдид эмас.
«Мана бир йилдан ортиқ вақт давомида пандемия пасайиш тенденциясида бўлиб, аҳолининг эмлаш ва инфекцияларга қарши иммунитети ортиб бормоқда, ўлим камаймоқда ва соғлиқни сақлаш тизимларига юк енгиллашмоқда», деган у.
ЖССТ коронавирус туфайли қарийб етти миллион ўлим ҳолатларини рўйхатга олган. Аммо ташкилот раҳбарининг сўзларига кўра, қурбонлар сони, катта эҳтимол билан кўпроқ ва 20 миллионга яқинни ташкил этади.
Ўтган давр мобайнида касаллик аниқланган ҳолатлар сони — 765,2 млн.
- Эслатиб ўтамиз, ЖССТ коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан дастлаб 2020 йил 30 январида фавқулодда ҳолат, ўша йил 11 март санасида эса пандемия эълон қилганди. Шу тариқа, пандемия 3 йил 1 ой ва 24 кун давом этди.
- Ўзбекистонда, расмий статистикага кўра 250 мингдан ортиқ касалланиш ҳолати қайд этилиб, 1637 киши ўлими тасдиқланган. Бироқ ҳақиқий ўлим ҳолатлари сони бундан кўпроқ бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024
Дунёда силга чалиниш ҳолатлари ошди – ЖССТ
00:26 / 27.10.2024