Киевда америкалик кўнгиллининг дафн маросими ва Бахмут атрофидаги жангчилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 436-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- «Медиазона» BBC рус хизмати ва кўнгиллилар жамоаси билан ҳамкорликда олиб борадиган лойиҳа доирасида Украинада ҳалок бўлган 22 мингдан ортиқ россияликларнинг шахси тасдиқланди. Сўнгги тўрт ҳафтада рўйхатга 2,3 мингдан ортиқ киши қўшилган.
- Сергей Шойгу ўқ-дори таъминотини «алоҳида назорат остида» сақлашни буюрди — бу «Вагнер» ХҲК асосчиси Пригожин муаммо юзасидан видеомурожаат қилиб, уни қаттиқ сўкиб ҳақоратлаши ортидан рўй берди.
- Запорижжя областининг аннексия қилинган қисми ҳукумати ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига яқин жойлашган 18 та аҳоли яшаш пункти, жумладан Энергодарда ҳам аҳоли қисман эвакуация қилиниши ҳақида эълон қилди.
- Пригожин «Вагнер» ХҲК Бахмутни 9 майдан кейин тарк этишини маълум қилди — бунга «снаряд тақчиллиги» сабаб қилиб келтирилган. Унинг сўзларига кўра, гуруҳ 10 май куни шаҳардаги позицияларини РФ мудофаа вазирлиги қисмларига топширади ва хусусий ҳарбий компания жангчиларининг қолган-қутган қисми ичкари ҳудуддаги лагерга олиб кетилади.
- Песков Кремлда Путиннинг 9 майдаги анъанавий қабули бекор қилинганини маълум қилди.
- Кубандаги Илский нефтни қайта ишлаш заводига қаторасига иккинчи кун дрон орқали зарба берилди.
Украина қуролли кучларининг Бахмут яқинидаги дала ҳоспитали
Запорижжя ўққа тутилиши оқибатлари
Украина ҚК бош штаби 5 май тонгидаги сводкасида хабар беришича, Россия жумага ўтар кечаси Украина ҳудуди бўйлаб «Shahed» дронлари билан ёппасига зарбалар йўллаган (24 тадан 18 таси уриб туширилган). Россия кучлари Краматорск ва Запорижжя бўйлаб 10 та ракета зарбаси ҳам берган. Запорижжя шаҳри Украина назоратида қолмоқда. Запорижжя областининг аннексия қилинган қисмига Россия томонидан тайинланган «ҳукумат» эса фронт чизиғи атрофида жойлашган 18 та аҳоли яшаш манзиллари, жумладан, Энергодар ва Токмак шаҳарлари аҳолиси ҳам жануброқдаги ҳудудларга «кўчирилиши» ҳақида эълон қилди.
Киевдаги кундалик ҳаёт
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024