Ўзбекистон | 16:13 / 07.05.2023
55991
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сони маълум қилинди

Энг кўп уруш фахрийлари Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Фарғона вилоятида истиқомат қилмоқда.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони 2023 йил 6 май ҳолатига кўра 174 нафарни ташкил қилади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, уларнинг сони вилоятлар кесимида қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 3 нафар;
  • Андижон вилояти — 6 нафар;
  • Бухоро вилояти — 7 нафар;
  • Жиззах вилояти — 6 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 10 нафар;
  • Навоий вилояти — 9 нафар;
  • Наманган вилояти — 7 нафар;
  • Самарқанд вилояти — 10 нафар;
  • Сирдарё вилояти — 3 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 8 нафар;
  • Тошкент вилояти — 26 нафар;
  • Фарғона вилояти — 19 нафар;
  • Хоразм вилояти — 5 нафар;
  • Тошкент шаҳри — 55 нафар.

100 ва 100 ёшдан ошган Иккинчи жаҳон уруши ва фронторти қатнашчиларининг сони 25 нафарни ташкил қилади. Уларнинг умумий ҳисобда энг кичиги 78 ёшда (манбаларга кўра, у уруш якунланган 1945 йилда нацистлар концлагерида туғилган) бўлса, энг каттаси 112 ёшда.

Президент томонидан 2 май куни имзоланган фармонга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Мавзуга оид